Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Сиз томон йўл олдик» — илк манзил Сирдарё вилояти бўлади

 «Сиз томон йўл олдик» — илк манзил Сирдарё вилояти бўлади

Эртага, 15 март кунидан Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан «Сиз томон йўл олдик» лойиҳасига старт берилади.

Шу орқали ҳудудларда «Электрон хизматлар» мавзусида тренинглар ўтказилади.

Қайд этилишича, ушбу ташаббус мамлакатимизда электрон ҳукумат соҳасида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиш, My.gov.uz портали хизматлари, улардан фойдаланиш бўйича ўқув дарслари ўтиб, аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Илк манзил – Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод, Сирдарё, Янгиер туманлари бўлади.

Ўқув машғулоти 15 март куни соат 10:00 дан бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг