Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соврини 18 миллион сўмлик мусобақа якунланди (фото)

Соврини 18 миллион сўмлик мусобақа якунланди (фото)

Фото: ТАТУ матбуот хизмати

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 24-25 ноябрь кунлари  «TUIT OPEN 2018» дастурлаш бўйича мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа юртимизда АКТ соҳасини янада ривожлантириш, ўқувчи ва талаба-ёшларнинг дастурлаш тиллари, IT соҳасидаги инновацион ғояларни яратишга қизиқишларини ошириш мақсадида ташкил этилди.

«TUIT OPEN 2018»да республикамизнинг барча ҳудудларидан 34 та жамоа қатнашди. Шуларнинг 9 таси академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари жамоалари. Саволлар C++, Java, Pyhton, Pascal дастурлаш тиллари асосида шакллантирилган. Мусобақани ўтказиш тартибига кўра, саволлар махсус тизим орқали онлайн ечилди ва жавоблари маълум қилинди.

Мусобақа ғолибларига пул мукофотлари белгиланганди. Хусусан, олий таълим муассасалари талабалари учун биринчи ўринга 9 млн., иккинчи ўринга 6 млн., учинчи ўринга 3 млн. сўмдан мукофот пуллари ажратилди.

25 ноябрь — мусобақанинг иккинчи кунида дастурлаш бўйича асосий тур бўлиб ўтди. Шу куннинг ўзида мусобақа натижалари эълон қилинди ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақа якуний натижаларига кўра,  биринчи ўринни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиали «MSU Tashkent 0», иккинчи ўринни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг «TUIT: ALVA», учинчи ўринни ТАТУ Урганч филиалининг «TUIT Urgench Branch masters» жамоаси эгаллади.

«TUIT OPEN 2018» мусобақалари иштирокчилари бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, бир-бирлари билан яқиндан танишиб олишлари учун «Gaming round» ташкил этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг