Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект бемор кўникмаларини тиклашга ёрдам берди

Сунъий интеллект бемор кўникмаларини тиклашга ёрдам берди

Фото: «startupticker.ch»

Швейцария олимлари беморларга оғир жароҳатлардан сўнг ҳаракатларини тиклаш имконини берувчи экзоскелет яратди

Emovo Care стартап вакиллари оғир жароҳатлардан сўнг реабилитация даврида беморларнинг оёқ-қўлларининг ҳаракат фаоллигини тиклашга ёрдам берувчи ихчам экзоскелетни намойиш этди. Қурилма бармоқларнинг ташқи томонига бириктирилган бир нечта сунъий мушаклардан иборат. Фойдаланувчи бармоқларини ҳаракатга келтирмоқчи бўлганида, экзоскелет уларга енгил босим ўтказади.

Биотехнология асосида яратилган сунъий мушаклар қўлнинг табиий мушак тизимига ўхшайди. «Бизнинг қурилмамиз равон, силлиқ ва кучли ҳаракатни таъминлайди», — деди стартап бош директори Лука Рандаццо.

Мутахассиснинг таъкидлашича, экзоскелет ўз-ўзидан ҳаракат қилмайди — қурилма фойдаланувчининг бармоқлари кучини оширади.

«Беморлар стандарт даволанишдан кейин ҳар куни 15 дақиқа машқ қилишлари ёки реабилитацияни давом эттириш учун қурилмани уйига олиб кетишлари мумкин», —деди физиотерапевт Анн-Лиз Жорай-Тендон.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг