Сурхондарёда тиббиёт ходимларининг АКТ соҳасида малакаси оширилмоқда
«Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга мувофиқ, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш ва давлат хусусий шерикчиликни ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.
Унга кўра, ҳар бир оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ҳамда туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида электрон тизим билан ишлайдиган бир нафардан IT оператор – ҳамшира лавозими киритилган.
Шунингдек, IT оператор — ҳамширалар ҳамда бошқа соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг компютер саводхонлигини ошириш мақсадида уларни туман IT- марказларида бепул ўқитиш машғулотларини ташкил этиш вазифалари қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарорида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятининг ҳудудларида фаолият юритаётган Рақамли технологиялар ўқув марказларида соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини ахборот технологиялари соҳасида малакасини ошириш йўлга қўйилди.
Ушбу ўқув курсларининг дастлабки босиқичида 201 нафар IT оператор – ҳамширалар, оилавий шифокорлар, тиббий рўйхатчи ходимлар жами 1000 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари ўқитилиши режалаштирилган.
Соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ахборот технологиялари соҳасида замонавий билимларини эгаллашлари келгусида тиббиёт соҳасини рақамлаштириш ишларини самарали амалга оширилишига замин яратади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter