Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ташаббусли бюджет»га хакерлик ҳужумлари кузатилди — вазирлик

«Ташаббусли бюджет»га хакерлик ҳужумлари кузатилди — вазирлик

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2023 йил 2 мавсуми доирасида овоз бериш босқичи 27 августдан бошланди. Овоз бериш жараёнларининг дастлабки кунлари фойдаланувчилар томонидан тизимда айрим техник муаммолар кузатилаётгани бўйича эътирозлар билдирилди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилигича, ушбу ҳолат овозлар сонини сунъий равишда кўпайтириш мақсадида ишлаб чиқилган норасмий ботлар орқали овоз йиғиш, шунингдек, турли хил спам ва хакерлик ҳужумлари оқибатида юзага келган.

«Бу каби уринишларнинг олдини олиш учун қўйилган чекловлар натижасида ахборот порталида бир қатор узилишлар рўй берди», дейилади расмий хабарда.

Ҳозирда барча зарурий техник чоралар кўрилиб, ахборот портали (https://openbudget.uz/) фаолияти мўътадиллаштирилгани маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг