Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУнинг Урганч филиалида Workshop дастури ташкил этилди

ТАТУнинг Урганч филиалида Workshop дастури ташкил этилди

Фото: «Mitc.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида «Моделлаштиришга асосланган дастурий инжиниринг соҳасида илғор усуллар» workshop дастури бўлиб ўтмоқда.

Workshop — «Ўзбекистон-Германия 2016» дастурининг давоми саналиб, Германия федерал таълим вазирлиги кўмагида ташкил этилди.

Workshop дастурига «Smart modeling», яъни «Ақлли моделлаштириш» илмий лойиҳаси асосий масала сифатида киритилган. Ушбу дастур ТАТУ ва Олденбург университетининг дастурий инжиниринг гуруҳи ҳамкорлиги доирасидаги лойиҳа бўлиб, ҳамкор олийгоҳлар ўртасида тажриба алмашувини назарда тутади.

Workshop дастурида моделлаштириш инжинирингида эҳтиёжга асосланган ривожланиш техникаси, усуллари ва илмий янгиликлари, ақлли моделлаштириш техникаси татбиқи киритилган бўлиб, уларни келажакда интенсив дастурлаш тизимларига йўналтириш масалалари кўриб чиқиладиган бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг