Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Technovation Uzbekistan 2019» танлови бошланди

Тошкентда «Technovation Uzbekistan 2019» танлови бошланди

Фото: Инҳа университети

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Technovation Uzbekistan 2019» танлови старт олди. Бу ҳар йили дунё хотин-қизлар жамоалари ўртасида ўтказиладиган халқаро технологик танловдир.

Уч йилдан буён Тошкент шаҳридаги Инҳа университети хотин-қизлар учун энг йирик халқаро технологик танловни қўллаб-қувватламоқда. Тадбир доирасида «ideathon» маърузачилари турли ижтимоий, шу жумладан ҳам экологик лойиҳаларни кўриб чиқди, деб хабар қилмоқда университет ахборот хизмати.

Танловнинг мақсади - қизларда тадбиркорлик, «STEM», «АТ»га кўникма ва қизиқишни ошириш, замонавий технологиялар ёрдамида ижтимоий муҳим масалаларни ҳал қилишни ўргатишдир.  

Танлов шартига кўра, 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар жамоаларга бирлашиб, ўрганиш осон бўлган (App Inventor) дастурлаш тилида ўзининг Android-иловасини яратиши лозим. Яратилган илова бирон-бир маҳаллий ижтимоий масалани ҳал этиши ҳамда БМТнинг барқарор ривожланиш соҳасидаги Мақсадларга асосланиши керак.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Илғор технологиялар маркази, Оилалар ва болаларни қўллаб-қувватлаш уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Жорий йилнинг май ойида «Technovation Uzbekistan» танловининг финали бўлиб ўтади. Энг яхши лойиҳаларга совринлар ҳамда АҚШнинг Калифорния штатига бориш имконияти берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг