Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Telegram асосчиси нега 180 долларлик смартфондан фойдаланганини айтди

Telegram асосчиси нега 180 долларлик смартфондан фойдаланганини айтди

Samsung Galaxy A52.

Иллюстратив фото

Telegram асосчиси Павел Дуров нега икки йил давомида арзон смартфондан фойдаланганини айтди. Бу Samsung чиқарган 180 долларлик смартфон.

Кейинчалик смартфон Дубайнинг қайноқ ҳарорати туфайли ишдан чиққан (Дуров сўнгги уч йилдан буён Амирликларда истиқомат қилади). 

Суратга ишонадган бўлсак, Дуров Samsung Galaxy A52 смартфонидан фойдаланган.
Фото: Du Rove's Channel 

«Telegram фойдаланувчилари орасида энг оммалашган смартфонлардан бири бўлгани учун уни танлагандим», — ўз танлови сабабини тушунтирди Дуров.

Ўз мессенжерини янада яхшилаш ниятида тадбиркор фойдаланувчилар нималарни исташларини билиш учун арзон смартфондан фойдаланиб келган.

Ғалати парадокс: айримлар қарзга бўлса ҳам энг қиммат айфон сотиб олади, миллиардерга эса оддий телефон ҳам кифоя.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг