Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Яндекс» Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ҳақидаги янгиликларни яширмоқда — собиқ раҳбар

«Яндекс» Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ҳақидаги янгиликларни яширмоқда — собиқ раҳбар

Тоня Самсонова.

Фото: «Hse.ru»

The Question асосчиси ва «Яндекс.Кю» собиқ раҳбари Тоня Самсонова «Яндекс»дан истеъфога чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда у «Facebook»да ёзди.

«Яндекс» ўзининг yandex.ru қидирув тизимининг бош саҳифасида Россия қўшини Украина шаҳарларини ўққа тутаётгани ва тинч аҳолини ўлдираётгани ҳақидаги хабарларни акс эттирмаётгани сабабли мени ўз хоҳишимга кўра бўшатишларингизни сўрайман. Компаниянинг бу ишини жиноят ҳамда уруш ва қотилликларга шериклик деб ҳисоблайман», деб ёзди Самсонова ўз аризасида.

«Яндекс» Самсонованинг ишдан бўшаши юзасидан муносабат билдиришни истамади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг