TikTok асосчиси — Хитойнинг энг бой одами

TikTok сервисига эгалик қилувчи ByteDance компаниясининг асосчиси, 41 ёшли Чжан Имин Хитойнинг энг бой кишисига айланди, деб хабар берди CNN.
Тадбиркорнинг бойлигига 2024 йилда 13,6 млрд доллар қўшилиб, 2025 йил марти якунларига кўра, жами 57,5 млрд долларга етди.
2017 йил май ойида расман ишга тушганидан буён TikTok шиддат билан оммалашиб, дунёнинг барча бурчакларида яшовчи ёшларнинг севимли ижтимоий медиаплатформасига айланди.
Хитой бойлари рўйхатида иккинчи ўринда Tencent Holdings технология компанияси ҳаммуассиси, 56,6 млрд доллар капиталга эга Пони Ма (шунингдек, Ма Хуатэн номи билан машҳур) қайд этилди.
Учинчи ўринда — қадоқланган сув ва алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи Nongfu Spring компанияси раҳбари Чжун Шаншан. Унинг бойлиги 54,1 млрд долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter