Тўлиқ сунъий интеллект томонидан яратилган илк газета чоп этилди

Италиянинг Il Foglio газетаси тўлиқ сунъий интеллект томонидан яратилган илк сонини чоп этди, деб хабар берди The Guardian. Газета — тўрт саҳифали.
Газета муҳаррири Клаудио Черазанинг айтишича, бундай газетани чиқаришдан мақсад — «иш тарзимиз ва ҳаётимизга» сунъий интеллект қай даражада таъсир кўрсатаётганини намойиш этишдир. Газетани тайёрлаш жараёнида журналистлар сунъий интеллектга фақат саволлар беришди ва унинг жавобларини кўчириб олишди.
Матнлар, сарлавҳалар, иқтибослар, ҳатто киноялар — нейротармоқнинг ижод маҳсулидир.
Газетада «италиялик трампчилар парадокси», Италия иқтисодиёти, даромад солиғи ислоҳотларига бағишланган мақолалар бор. Ундаги бир мақола Владимир Путинга бағишланган.
Сунъий интеллектли газета 18 мартдан газета дўконларига тарқатилди. Таъкидланишича, газетадаги барча мақолалар тартиб билан жойланган, тушунарли тилда ёзилган, грамматик хатолардан холи. Il Foglio сунъий интеллект билан тажрибада давом этишини ҳамда одатий газетани ҳам чиқаришни тўхтатмаслигини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter