Тошкентда ШҲТнинг муҳим йиғилиши бўлиб ўтади
8 апрель куни Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) аъзо-давлатларининг Илм-фан ва техника соҳаларининг ривожланишига масъул вазирликлари ва ташкилотлари раҳбарларининг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Тадбирда ШҲТ аъзо-давлатларининг илм-техника соҳасидаги 2022-2025 йиллардаги ҳамкорлик режаси муҳокама қилинади. Шунингдек, Ўзбекистон ташаббуси билан кун тартибига киритилган ШҲТ аъзо-давлатлари ҳамкорлигида сунъий интеллектни ривожлантириш дастури ва бошқа масалалар кўплаб кўриб чиқилади.
ШҲТ аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника соҳаларининг ривожланишига масъул вазирликлари ва ташкилотлари раҳбарларининг йиғилиши 2010-йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Мазкур тадбир илмий-техник ва инновацион ҳамкорликни ўрнатиш ва такомиллаштириш учун самарали майдон бўлиб, ШҲТ аъзо-давлатлари ўртасида илм-фан ва техника соҳалари ўзаро манфаатли ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter