Трампнинг твиттер-аккаунти Байденга ўтади

«Twitter» ижтимоий тармоғи Оқ уйнинг идоравий аккаунтларини Жо Байден маъмуриятига топширишга ҳозирликни бошлади, ёзмоқда CNN.
Аккаунт расман АҚШнинг сайланган президенти инаугурацияси куни — 2021 йилнинг 20 январида янги эгасига топширилади.
Худди 2017 йилги президентлар алмашинувидаги каби, жараён Архивлар миллий бошқармаси билан яқин ҳамкорликда амалга ошириляпти, деди «Тwittеr» вакили Ник Пасилио.
Трамп маъмуриятининг барча твитлари Архивлар миллий бошқармаси томонидан архивланади. Қолаверса, биринчи хоним ҳамда матубот котибининг ижтимоий тармоқ саҳифалари ҳам демократ-президент вакилларига ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter