Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тутун билан овора бўлиб, асосий Олов хабарлар четда қолмасин» — АКТ вазири

«Тутун билан овора бўлиб, асосий Олов хабарлар четда қолмасин» — АКТ вазири

Бугун IT Park комплексида қурувчиларимиз охирига етказаётган бинонинг тепасида озгина пеноплекс тутатиб юборишган экан, жуда кўп одамлар ва ОАВлар шуни муҳокама қилишди. Лекин асосий Олов хабарларимиз ҳақида ҳали кўпчиликка етказиб беришга қийналяпмиз, деб ёзади АКТ вазири Шерзод Шерматов.

Вазирнинг қайд этишича, бу йил жаҳонда иқтисодий ўсишдаги қийинчиликлар кузатилаётган вақтда, айнан бизнинг IT Park резидентлари йил бошидан шу кунгача деярли 2 баробарга ортди. Энг асосийси, экспортер корхоналар сони деярли 3 баробар, хорижий корхоналар иштирокидаги резидентлар сони эса 6 баробарга ошган.

«Яъни йил бошида давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистонни IT хабга айлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларининг амалий натижаларини бу йил якунланмасданоқ кўришга имкон бўлаяпти ва келгуси йиллар учун яхши пойдевор яратилмоқда.

Бу дегани, ёшларимиз, интернетдаги вақтларини кўпроқ чет тили ва ахборот технологияларини ўрганишга сарфлаганлари маъқулроқ, бекорга бировни ғийбат қилгандан кўра. Шунда улар ушбу экспортёр корхоналарда юқори маошли ишларга қабул қилинишлари мумкин бўлади», дейди Шерматов.

Соҳа раҳбари чет элликлар аввалги «Ташкент — город хлебный» деган гапни, «Ташкент — город айтишный» деган мақолалар ёзиб Ўзбекистонни АйТи хабга айланаётганини муҳокама қилишаётганини эслаташи: https://bit.ly/3Xt51Tx

Пост якунида вазир шундай умид билдиради: Зора, шу бугунги тутун ҳақидаги хабарлар орқали ёшларимиз ўзи нима экан бу IT Park, қандай қилсам мен ҳам юқори даромадли иш топар эканман деб ўзларига савол бериб, соҳамизга қизиқсалар ва ўз устиларида ишлашни бошласалар ҳамда кўпроқ халқаро тан олинадиган IT сертификатларни олсалар: https://it-istedod.uz/uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг