Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell Андижонда: ҳудудни ўзгартираётган технологиялар ва инсонлар

Ucell Андижонда: ҳудудни ўзгартираётган технологиялар ва инсонлар

Фото: Ucell

Ucellнинг Андижондаги ҳудудий бўлими замонавий технологиялар ва ижтимоий лойиҳалар аҳолининг ҳаётини янада қулайлаштиришини намойиш этган ҳолда медиа-тур ўтказди.

Биринчи манзил «Ucell-Андижон» марказий офиси бўлди. Бу офис бугунги кунда минтақанинг телекоммуникация марказига айланган. Бир йил ичида 19 та янги офис очилди ва 43 та таянч станцияси қурилди. 245 та 5G станциясининг ишга туширилиши эса Андижонни мобил интернет сифати бўйича етакчи ҳудудлардан бирига айлантирди.

Иштирокчилар баландлиги 50 метр бўлган AN1612 асосий таянч станцияси билан танишди ва у минглаб абонентлар учун барқарор алоқани қандай таъминлаётганини ўз кўзлари билан кўришди.

Экологияга алоҳида эътибор қаратилди: ёзда «Бобур» шаҳрида маҳаллий аҳоли билан ҳамкорликда 1000 та дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди.

Турнинг якуний қисми Хўжаободда жойлашган сотув офисига ташриф бўлди. Бу ерда маслаҳатчилар жамоаси ҳар куни Ucell кучи нафақат технологияларда, балки инсонларда ҳам эканлигини исботлайди.

Медиа-тур компания минтақа учун янги имкониятлар яратаётганини тасдиқлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг