Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell. VoLTE/ViLTE технологияларининг янги уфқлари

Ucell. VoLTE/ViLTE технологияларининг янги уфқлари

Ucell бутун Ўзбекистон бўйлаб VoLTE/ViLTE технологияларини жорий этди. Эндиликда компания абонентлари ҳамма жойда тиниқ овоз ва юқори сифатли видеолардан фойдаланишлари мумкин.

COSCOM МЧЖ (Ucell савдо белгиси) Ўзбекистоннинг LTE тармоғи қамрови мавжуд бўлган аҳоли пунктлари бўйлаб VoLTE (LTE орқали овоз) ва ViLTE (LTE орқали видео қўнғироқлар) илғор технологияларини жорий этишни муваффақиятли якунлади.

Мазкур янгиликни жорий этиш 19 октябрь куни Навоий вилоятидан бошланиб, бир ой давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олди. У ишга туширилганидан бери юз минглаб обуначилар технологияга уланди ва уларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

VoLTE/ViLTE технологиялари бутун Ўзбекистон бўйлаб Ucell абонентларига лаҳзали уланиш орқали нафақат қулайроқ ва самарали мулоқот қилиш, балки мулоқот давомида юқори сифатли овоз ва тасвирдан баҳраманд бўлиш имконини беради. 4G LTE тармоғи ва VoLTE/ViLTE технологияларидан фойдаланганда, қўнғироқлар ва маълумотларни узатиш бир вақтнинг ўзида юз беради.

Бу Ucellнинг илғор алоқа технологиялари ва янада яхши алоқа тажрибасини тақдим этишга содиқлигидан даракдир.

Қуйида телефон созламалари орқали VoLTEга уланиш бўйича кўрсатмаларни топишингиз мумкин:

  1. IOS: Созламалар -> Уяли алоқа -> Параметрлар -> Овоз ва маълумот -> VoLTE -> Ёқиш/Ўчириш
  2. Android: Созламалар -> Уланиш -> Мобил тармоқлар -> VoLTE қўнғироқлари -> Ёқиш/Ўчириш
  3. VoLTE/ViLTE уланиши қуйидаги ўз-ўзига хизмат кўрсатиш каналлари орқали ҳам мавжуд:
  • Ucell мобил иловасида Хизматлар -> Барча хизматлар -> Бошқа (VoLTE/ViLTE хизматини танлаш ->Уланиш).
  • *818*1*1# USSD-сўровини юбориш.
  • Call-марказга 8123 рақами орқали қўнғироқ қилиш.

*Хизматни фаоллаштириш учун 4G таъминотига эга SIM-карта ва VoLTE технологиясини қўллаб-қувватлайдиган қурилма керак бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг