Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell’нинг янги қадриятлари: Компания келажаги пойдевори (видео)

Бугун мамлакатдаги телекоммуникация соҳасининг энг йирик инвесторлари, солиқ тўловчилари ва иш берувчиларидан бири бўлган COSCOM МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ўзининг 27 йиллигини нишонламоқда.

2022 йилда Ucell алоқа оператори тармоқни модернизация қилишга 111,5 миллион доллар сармоя киритди.

2023 йилнинг 5 ойи давомида инвестициялар қиймати 43,5 миллион долларни ташкил этди. Шунингдек, янги база станциялари қурилиб, мавжуд станциялар модернизация қилинмоқда, янги технологиялар жорий этиляпти, мижозларга қулай тариф ва хизматлар таклиф қилинмоқда.

Икки байрам оралиғида: 2022 йил июн ойидан 2023 йилнинг июнигача Ucell тармоғида 3805та янги база станциялари тижорий фойдаланишга топширилди, жумладан:

– 2G форматидаги 647та станция, овозли алоқа;

– 3G форматидаги 758та станция, овозли алоқа ва маълумотларни узатиш;

– LTE 4G форматидаги 2378та станция, маълумотларни юқори тезликда узатиш;

– 5G форматидаги 22та станция, бешинчи авлод мобил алоқаси.

Янги давр ва қийинчиликлар бизнесга янгича ёндашувни талаб қилади.

Ucell компаниясининг янги миссияси, мақсад ва қадриятлари ишлаб чиқилди, улар бугун, Компания кунини нишонлаш вақтида ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган ҳамкасбларга тақдим этилди.

Андрей Шишковский, Ucell бош директори:

«Замонавий рақамли дунёда телекоммуникация компанияси нафақат юзлаб миллион долларлик инвестициялар, илғор техникалар, энг янги технология ва ускуналарни англатади. Аввало, улар малакали, ўз мақсадига эга инсонлардир. Улкан вазифаларни фақатгина ягона умумий ғоя остида бирлашган ўзаро ҳамфикр жамоалар муваффақиятли бажариши мумкин. Биз 27 йилдан буён Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасини ривожлантиришга, мобил алоқа ёрдамида абонентлар ҳаётини яхшилашга ҳисса қўшиб келмоқдамиз».

Сабина Носирова, моддий-техник ҳисоб гуруҳи мутахассиси:

«Бугун компанияда ўзига хос кун. Бош директорнинг нутқи ва тақдимотдан сўнг биз қаерга бораётганимизни, нимага қараб интилаётганимизни янада аниқроқ тушуниб етдик. Мен ҳамкасбларим ҳам бу ҳисларни бошдан кечираётганига аминман ва бунга гувоҳ бўлиб турибман. Мақсадлар бизни бирлаштиради: улар аниқ, юксак ва эришиш мумкин».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг