Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов: «Вақтдан унумли фойдаланинг» (видео)

Шерзод Шерматов: «Вақтдан унумли фойдаланинг» (видео)

Фото: «Xabar.uz»

EPAM Systems компаниясининг Ўзбекистондаги бўлинмаси кейинги йилда ходимлари сонини 3000дан орттиришни режалаштираётганини маълум қилди, деб ёзмоқда АКТ вазири Шерзод Шерматов.

«Маҳаллий ташкилотлар ҳам бу борада халқаро компаниялар каби маҳаллий юқори малакали ходимларни жалб этиш учун юқори маош ҳамда қўшимча рағбатлантириш механизмларини жорий этиб боришга мажбур бўладилар, акс ҳолда рақобатда ютказишлари аниқ.

Дунёдаги нотинчликлар бўлишига қарамай, IT Park резидент компанияларининг бу йил биринчи чоракдаги экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 баробар ўсгани ҳам келажакда муваффақиятга эришмоқчи бўлган ёшларимиз албатта чет тили ва ахборот технологияларини ўрганишлари зарурлигини кўрсатмоқда», — қайд этади вазир.

Шунингдек, ёшлардан вақтдан унумли фойдаланишни ва ўз устингизда ишлашдан тўхтасликни маслаҳат беради: https://education.it-park.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг