Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вашингтон амалий ҳаракатга ўтди: Маскнинг тезкор поезди станцияси айнан ушбу штатда пайдо бўлади

Вашингтон амалий ҳаракатга ўтди: Маскнинг тезкор поезди станцияси айнан ушбу штатда пайдо бўлади

«Hyperloop» тезкор поезд лойиҳаси.

Фото: «New Atlas»

Бир қатор Америка штатлари ҳукумати Элон Маскка туннел қазишга рухсат бериш ёки бермаслик борасида ўйланиб ўтирган бир вақтда, Вашингтон амалий ҳаракатга ўтишни маъқул кўрди. «The Boring Company» компанияси мазкур штатда жойлашган «National Mall» савдо маркази ёнидаги автотураргоҳда тайёргарлик ишларини бошлашга рухсат олди — айнан шу ерда яқин орада «Hyperloop» тезкор поездларининг биринчи станцияси пайдо бўлади, деб хабар берди «Hi-News».

Станцияни қуриш учун берилган рухсат — Маск томонидан шаҳар транспорт департаментига таклиф этилган режанинг бир қисмигина. Айни вақтда амалдорлар «Hyperloop» туннеллар тармоғини яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда, бироқ ҳозирча йўловчиларни тезлиги минг километрни ташкил этадиган поезд орқали хавфсиз етказиб бориш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Ўқинг: Элон Маскнинг «учар» поезди лойиҳаси қанчалик ҳақиқатга яқин?

Компания вакилларининг тасдиқлашича, Нью-Йорк авенюдаги ҳудуд ростдан ҳам келажак транспорти тизимининг дастлабки тугунига айланиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг охирида «The Boring Company» билан ҳамкорлик қилишга Мериленд штати губернатори ҳам тайёр эканлигини билдирганди. У компания давлат органлари билан биргаликда Балтимор ва Вашингтонни боғлайдиган юқори тезликда электр узатиш линияси концепцияси устида иш олиб бораётганини тасдиқлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг