Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир денгиз сатҳидан 1905 метр баландликдаги «Қўйтош» станциясига борди (фото)

Вазир денгиз сатҳидан 1905 метр баландликдаги «Қўйтош» станциясига борди (фото)

Фото: MITC

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Жиззах вилоятидаги хизмат сафари доирасида «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК Самарқанд радиотелеузатиш марказига қарашли Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги «Қўйтош» радиотелеузатиш станцияси фаолияти билан танишди.

«Қўйтош» радиотелеузатиш станцияси (РТС) Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани, Қўйтош шаҳарчасидан 10 километр узоқликда, денгиз сатҳидан 1905 метр баландликда жойлаштирилган. Станцияда 72 метр баландликдаги антена мачта иншооти мавжуд бўлиб, унга ўрнатилган антеналар орқали Жиззах, Самарқанд, Навоий, Сирдарё вилоятлари аҳолисига телевидение ва радио сигналларни узатиб бериш имконияти мавжуд.

АКТ вазирининг бевосита ташаббуси билан кўп йиллардан буён РТСдаги автотранспорт муаммоси ижобий ҳал қилиниб, Россияда ишлаб чиқарилган «ЕНEСEЙ» СТМ-1993055 русумли махсус ишлаб-чиқариш технологик транспорт воситаси харид қилинди ва 2020 йил январ ойида «Қўйтош» РТСга етказилди.

Мазкур махсус автотранспорт воситаси ушбу РТСда ўрнатилган барча техник қурилмаларни узлуксиз ва барқарор ишлаши, ишчи ходимларнинг келиб-кетиши, объект фаолияти учун зарур бўладиган қурилма ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини ташиш учун жуда асқотмоқда.

2021 йил январ ойида Жиззах вилоятида «Жиззах» радиодастурларининг қамров ҳудудини вилоят миқёсида кенгайтириш мақсадида, «Қўйтош» РТСда модернизация қилиш орқали радиоузаткич қуввати кучайтирилди ва ҳудудга узатилаётган вилоят радиосининг қамрови бир неча борабар кенгайди.

Шуҳрат Содиқов РТСда хизмат қилаётган ходимлар билан суҳбатлашиб, бу ерда ўрнатилган янги замонавий рақамли телеузаткичларни кўздан кечирди ва 2021 йилда «Қўйтош» РТС ҳудудида олиб борилган ободонлаштириш ва техник ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг