Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир ва ёшлар учрашуви: 24 нафар талабага ҳар ойда 1 миллиондан стипендия берилади (видео)

Аввал хабар берганимиздек, 13 февраль куни IT-Парк шоу-румида АКТ вазири Шуҳрат Содиқов ахборот технологиялари соҳасида фаолият кўрсатаётган ёшлар билан учрашди. «Xabar.uz» ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотдан видеолавҳа тайёрлади.

«Галстуксиз» ўтган учрашувда видеоконференцалоқа тизими орқали қарийб 400 нафардан ортиқ соҳада фаолият юритаётган ёшлар, талаба-ўқувчилар, соҳа ташкилотлари раҳбар-ходимлари иштирок этди. 

Фото: «Xabar.uz»

Ҳозирда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида 7359 нафар 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар фаолият кўрсатади. Уларнинг 56 нафари чет эл олий ўқув юртларида таҳсил олган. Эътиборлиси, ўтган йилда соҳада 2 минг нафардан ортиқ ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Учрашувда АКТ вазирлигининг Рақамли стратегик ривожлантириш бошқармасида бош мутахассис лавозимида ишлаб келаётган Ёдгаров Лазиз Улуғбек ўғли вазирлик ёшлар бошланғич ташкилоти етакчиси сифатида сайланди.

Тадбир давомида Корея, Ҳиндистон ва Беларусь давлатларидан жалб қилинган экспертлар чиқишлар қилишди. Эришган ютуқлари ҳақида О.Пекось, Ш.Зокиров ва Д.Ҳалимовалар сўзлаб беришди.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Шунингдек, учрашувда АКТ вазирлигининг «Миннатдорлик» сертификати 24 нафар ёшга берилган бўлса, яна шунча нафар талабага вазирлик стипендиясини олишга гувоҳнома берилди. Энди 24 нафар талаба 10 ой мобайнида 1 миллион сўмдан зиёд вазирлик стипендиясини олади. Ўз навбатида, тадбирда «Ўзбектелеком» АКнинг ҳам бир гуруҳ энг фаол ёш ходимлари диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Фото: «Xabar.uz»

Соҳа вакили Бахтиёр Маҳкамов «Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти» ихтисослиги бўйича Ўзбекистондаги энг ёш профессор ҳисобланади. У иқтисодиёт фанлари доктори, профессор бўлибгина қолмай,  республикамизда фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгашнинг энг ёш аъзоси ҳамдир. Илмий йўналишда муваффақиятга эришган ёшлардан яна бири Муҳриддин Муҳидинов. У ҳам ўтган йили техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. Ана шу ёш олимларга ҳам вазирликнинг махсус совғалари топширилди.

Фото: «Xabar.uz»

Очиқ ўтган мулоқот якунида ёшлар учун IT-Парк ҳудуди бўйлаб экскурсия ташкил қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг