Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Vivo X70 Pro смартфонининг iPhone 13 дан устун жиҳати маълум бўлди

Vivo X70 Pro смартфонининг iPhone 13 дан устун жиҳати маълум бўлди

Фото: «Vivo»

DxOMark мутахассислари янги Vivo X70 Pro флагманини синовдан ўтказишди.

Камералар йўналишида ушбу смартфон 131 балл тўплаб, глобал рейтингда 12-ўриндан жой олди.

Аммо энг эътиборли жиҳати, Huawei P40 Pro дан 1 балл кам тўплаган Vivo X70 Pro смартфони iPhone 13 ва iPhone 13 mini ни ортда қолдирди. Орадаги фарқ — 1 балл.

DxOMark мутахассислари Vivo X70 Pro смартфонига экспозиция аниқ ўлчаниши, ёрқин ранглар, паст ёруғлик шароитида аъло деталлаштириш, кенг бурчакли объективда оқ баланснинг тўғри олиниши, видеотасвир жараёнидаги сифатли стабилизация учун юқори баҳо беришди.

Смартфоннинг камчиликлари қаторида айрим тасвирга олиш режимларида кучсиз деталлаштириш, кундузи ва кечаси олинган тасвирларда кичик шовқин пайдо бўлиши, кенг бурчакли камерани ишлатганда фотода хроматик аберрациялар юзага келиши кабилар санаб ўтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг