Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Windows 11 расман тақдим этилди

Windows 11 расман тақдим этилди

Фото: «Microsoft»

«Microsoft» компанияси 4 октябрь санасида (режадагидан бир кун аввал) Windows 11 операцион тизимини расман тақдим этди. Бу ҳақда «The Verge» портали хабар берди.

Янги операцион тизимни бугун, 5 октябрдан бошлаб юклаб олиш мумкин.

«Windows 11 — сизни севган нарсаларингизга яқинлаштириш борасида Windowsнинг янги тажрибаси», — дейилади компания баёнотида.

«Microsoft» Windows 11 учун компьютерларга қўяётган талаблар бу гал қаттиқроқ: янги амалий тизимни ўрнатиш учун Intel Core 8 ёки Ryzen 2000 ва бошқа янги авлод процессорлар керак. Компьютернинг оператив хотираси 4 ГБ, доимий хотираси сиғими камида 64 ГБ бўлиши шарт.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг