Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Xiaomi» компанияси «Mi» брендидан воз кечади

«Xiaomi» компанияси «Mi» брендидан воз кечади

Фото: «Global Look Press»

Хитой компанияси икки асосий бренди — «Xiaomi» ва «Redmi»ни ривожлантиришда давом этади, деб хабар берди «Профиль». Компания вакилига кўра, биринчи бренд «технологик юксалиш ва фойдаланишнинг премиал тажрибаси»ни ифодалайди, иккинчи бренд остида нисбатан арзон нархланувчи ҳамда ёшларга йўналтирилган маҳсулотлар таклиф этилади.

Компаниянинг брендлаш тизими 2021 йилнинг учинчи чорагидан ўзгартирилади, деб ёзмоқда «The Verge» портали. Таъкидланишича, тез орада икки бренд «Xiaomi» экотизими ва IoT-маҳсулотларида татбиқ этилиши бошланади.

«Mi» бренди ўқилиши ва талаффузи осонлиги боис асосан Ғарб бозорларида фойдаланилиб келинганди. Энди бунга ҳожат қолмади: «Xiaomi» танилиб улгурди, қисқартмадан воз кечилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг