Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой дунёдаги энг йирик термоядровий синтез марказини қурмоқда — Reuters

Хитой дунёдаги энг йирик термоядровий синтез марказини қурмоқда — Reuters

Фото: Planet Labs/Reuters

Хитой жануби-ғарбидаги Мянян тоғларида дунёдаги энг йирик термоядровий синтез маркази қурилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги сунъий йўлдошларда олинган суратларга асосланиб хабар берди.

CNN 2024 йилда тарқатган хабарга кўра, объект ядровий технологиялар ва соф энергетика соҳасида тадқиқотлар ўтказишга мўлжалланган. Мажмуа водород изотопли марказий камерага лазер нурларини йўналтирувчи тўрт блокдан иборат бўлади. Лазерли инерцион термоядровий синтез технологиясидан атом ядроларини бириктириш ва энергияни ажратиб олишда фойдаланилади.

Экспертларнинг фикрича, объект нафақат тинчлик мақсадларига, балки янги авлод ядровий қуролини яратишга ҳам хизмат қилиши мумкин.

Айни пайтда лазерли термоядровий синтез соҳасида АҚШ етакчи саналади: 2022 йилда мамлакатнинг Лазерли термоядровий реакциялар миллий мажмуаси (NIF) биринчи марта энергиянинг соф ўсишига эришди (бунда термоядровий реакция уни ушлаб туришга сарфлангандан кўпроқ энергия беради).

Хитой қураётган объект NIFга қараганда 50 фоиз каттароқ ва жаҳондаги энг йирик термоядровий синтез марказига айланиши кутилмоқда. Бу тоифадаги марказлар ўлчами қанча катта бўлса шунча катта босимга эришилади, бироқ синов-тажрибалар мураккаблиги ўзгармайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг