Хитой Марсга учирган қурилма ярим йўлни ортда қолдирди — 100 миллион километр
Хитойнинг учувчисиз космик аппарати «Тяньвэнь-1» Ердан 100 миллион километр узоқлашди. Бу ҳақда Хитой миллий фазовий бошқармаси (CNSA) хабар берди.
«Тяньвэнь-1» қурилмаси 144 кундан бери Марс томон ҳаракатланмоқда. «Қизил сайёра» орбитасига етиб борганида Ердан 190 млн. километр олисда бўлади.
Эслатиб ўтамиз, «Тяньвэнь-1»га 2020 йилнинг 23 июль куни Ердан старт берилганди. Хитой қурилмаси Марсга 2021 йилнинг февраль ойи ўрталарида яқинлашиши ва тўртта манёврни амалга ошириши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter