Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойликларнинг «от юриши»: Redmi K60 тез кунларда тақдим этилади

Хитойликларнинг «от юриши»: Redmi K60 тез кунларда тақдим этилади

Фото: Ferra.ru

Кўпчилик Redmi K60 смартфонлари 2023 йилнинг дастлабки ҳафталарида тақдим этилишини кутиб турган бир паллада Xiaomi компанияси «от юриши»ни амалга оширди: флагман тақдимоти шу ҳафтадаёқ ўтказилади.

Хитой бренди «кутилганидан эртароқ, тахмин қилинганидан тезроқ» шиори остидаги тадбир яқин кунларда ўтказилишини эълон қилди. Нуфузли инсайдерларнинг айтишларича, флагман тақдимоти 27 декабрга белгиланган.

Қолаверса, релиз ҳам 2023 йилга қолмайди — айтишларича, Xiaomi Янги йил арафасида, 31 декабр куни Redmi K60 смартфонларини сотишни бошлайди.

Сиздирилган маълумотларга кўра, янги смартфонда топ туркумига мансуб Snapdragon 8 Gen 2 процессори, 2К ечимга эга сифатли AMOLED-дисплей, Sony IMX800 камераси ишлатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг