Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага янги флагман тақдим этилади — Honor 60 SE

Эртага янги флагман тақдим этилади — Honor 60 SE

Иллюстратив фото

2021 йил охирида «Honor» энг янги флагманлари — Honor 60 ва Honor 60 Proни тақдим этганди. Ўшандаёқ бу смартфонларнинг арзонроқ талқини — Honor 60 SE ҳам тез орада чиқарилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Ниҳоят, ушбу смартфонга етолмай юрганларнинг орзуси ушалишга яқин — «Gizmochina» ёзишича, Honor 60 SE тақдимоти эртага белгиланган. Бу ҳақда энг ишончли манба — «Honor China» ижрочи директори Цзян Хайронг Харрисон ўзининг Weibo-аккаунтида маълум қилди.

Инсайдерларга кўра, директор Цзян айтган смартфон — ўша узоқ кутилган Honor 60 SE. Бироқ смартфоннинг номи айнан қанақа экани ҳозирча номаълум.

Янги смартфон «MediaTek» компаниясининг Dimensity 900 процессорида ишлаши, 66 Вт тезкор қувватлаш технологияси қўлланилиши, хотираси камида 8 ГБ бўлиши кутиляпти.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг