Янгиланган Google Chrome: тезроқ ишлаб, яхшироқ ҳимоялайди
«Ferra.ru» ёзишича, янгиланган Google Chrome (90-талқинидан бошлаб) фойдаланувчиларнинг маълумотларини, янги функция ҳисобига, яхшироқ ҳимоялашга ўтмоқда.
Бу ерда гап Chrome манзил қаторида сукут бўйича ёзиладиган https:// префикси ҳақида кетмоқда.
Энди нафақат хавфсизлик даражаси, шунингдек, HTTPS протоколини қўлловчи сайтларнинг юкланиш тезлиги ҳам ошади.
Эслатиш ўринлики, браузерлардан фойдаланувчилар сайтларга URL (сайт манзили)ни қўлда ёзиш орқали киришда http:// ёки https:// префиксларини камдан-кам ишлатишарди. Эски «хром»ларда бу ҳолатда сайтга киришда дастурнинг ўзи автоматик тарзда http:// ни қўшиб қўярди. Интернет сайтларининг аксарияти HTTPS протоколини қўлламаслиги нуқтаи назаридан қаралса, бу энг тўғри йўл эди.
Энди эса браузер фойдаланувчиларни трафикни шифрлаш воситасида ҳимоялашнинг янада хавфсиз поротокли — https:// ни сукут бўйича киритишни бошлайди.
Шу билан бирга, агарда сайт HTTPS ни қўлламаса, браузер префиксни ишлайдиганига автоматик тарзда алмаштиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter