Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония учирган тижорат ракетаси денгизга қулади

Япония учирган тижорат ракетаси денгизга қулади

Фото: «Grendz.com»

Японияда «Interstellar Technologies» компаниясининг «МОМО» космик ракетасини учиришга бўлган навбатдаги уриниши ҳам муваффақиятсиз тугади: ракета Хоккайдо ороли Таики шаҳридаги майдончадан старт олгандан сўнг кўп ўтмай белгиланган баландликка етиб бормасдан денгизга қулаган.

Носозлик сабаблари ҳозирча очиқланмаган.

Ҳисоб бўйича бешинчи «МОМО-5» ракетасини учириш дастлаб ўтган йили режалаштирилганди. Бироқ кейинчалик техник носозликлар ҳамда коронавирус инфекцияси эпидемияси туфайли бир неча марта қолдирилганди.

Хоккайдо оролида жойлашган «Interstellar Technologies» ракетасозлик компаниясига 2005 йилда асос солинган. 2017 йилда у узунлиги 10 метр, диаметри 50 сантиметр келадиган кичик «МОМО» ракетасини ишлаб чиқарган. Ушбу кичик ўлчамли ракета нанойўлдошларни коинотга олиб чиқишга мўлжалланган. Жами беш марта ракетани учиришга уриниб кўришган. Улардан бор-йўғи биттаси 2019 йил май ойида муваффақиятли тугаган.

Лойиҳага кўра, «MOMO» ракетаси ер атмосфераси билан коинот ўртасидаги чегара — Карман чизиғини кесиб ўтиши керак. Шундан сўнг, 2023 йилга бориб компания бортида сунъий йўлдош бўлган ракетани учирмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг