Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японлар Ўзбекистонда икки йирик лойиҳани амалга оширишга киришди

Японлар Ўзбекистонда икки йирик лойиҳани амалга оширишга киришди

Фото: «Mitc.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «Toyota Tsusho Corporation» компанияси вице-президенти Хидеки Янасе ва «NEC Corporation» компанияси катта вице-президенти Шигеру Окуя билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Mitc.uz»

Мулоқот давомида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC), ушбу мамлакатнинг тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган «Маълумотлар узатишнинг магистрал ва мультисервис тармоғини кенгайтириш» ҳамда «IMS технологияси бўйича коммутация марказларини модернизациялаш» инвестиция лойиҳаларининг амалий жиҳатлари муҳокама этилди. Япониялик ҳамкорлар томонидан лойиҳани амалга ошириш доирасида ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришга, шу жумладан, жадвал асосида ускуналарни ўз вақтида етказиб беришга тайёр эканликлари билдирилди.

Шунингдек, замонавий телекоммуникация ва ахборот технологияларини татбиқ этишнинг истиқболли лойиҳалари бўйича фикр алмашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг