Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёмғир қаерда ва қачон ёғишини компьютер соатигача айтиб беради

Ёмғир қаерда ва қачон ёғишини компьютер соатигача айтиб беради

Фото: «Xabar.uz»

Лондоннинг «DeepMind» компанияси «Met Office» билан ҳамкорликда яқин 90 дақиқа ичида ёмғир ёғиш-ёғмаслигини олдиндан аниқ прогноз қилувчи технология (DGMR)ни ишлаб чиқишди.

Айрим омилларни ҳисобга олган экспертлар DGMR прогнозларини яхши баҳолашди. Эслатиб ўтамиз, об-ҳавони прогнозлаш бўйича энг яхши амалдаги усуллар атмосфера физикасини компьютерда моделлаштиришга асосланган. Бу усуллар узоқ муддатли прогнозлашда самарали бўлгани билан, масалан, кейинги бир соатда нима бўлишини билмайди.

«DeepMind» жамоаси радарлар маълумотлари алгоритмини ўрганди. Ушбу технологияни кузатган экспертларнинг 89 фоизи у бошқа прогнозлаш усулларидан афзалроқ эканини таъкидлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг