Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

YouTube раҳбари истеъфога чиқди

YouTube раҳбари истеъфога чиқди

Фото: РБК/LiveJornal

Google компаниясига қарашли YouTube видеохостингининг бош директори Сюзан Войжицки истеъфога чиқишини эълон қилди. У 2014 йилдан бери лойиҳага раҳбарлик қилаётганди.

Войжицки — Googleнинг илк ходимларидан. 2006 йилда айнан у компания асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Бринга оммалашиб бораётган YouTube видеохостингини сотиб олишни таклиф қилган.

Истеъфога чиқаётган Войжицки ходимларига мактубида ёзишича, оиласи, саломатлиги ва шахсий лойиҳаларига эътиборни кучайтириш учун ушбу қарорга келган. Унинг ўрнида ким қолиши маълум, бу — YouTube маҳсулотлари бўйича директор Нил Моҳан.

Раҳбарликни топширган Войжицки бутунлай кетмайди, Google (Alphabet) маслаҳатчиси сифатида кўриниш бериб туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг