«Zamin Education» доирасида инклюзив IT-оромгоҳи ўтказилди (фото)

«Zamin Education» лойиҳаси доирасида «Замин» фонди ва «Digital Generation Uzbekistan» ННМ «Рақамли авлод қизлари – 2023» республика инклюзив IT-оромгоҳини ўтказдилар.
Тадбирда 72 нафар қиз иштирок этди. Улар уч кун давомида график ва рақамли дизайн, веб-дастурлаш бўйича билимларини оширдилар ва танлов дастурларида қатнашдилар. Сўнг ўз лойиҳаларини танловга тақдим этдилар.
IT-оромгоҳ иштирокчилари меҳмонларга ўз натижалари ва янги лойиҳалари ҳақида ҳикоя қилиб бердилар.
Танловнинг «Digital Art» йўналишидаги ғолиблар орасида 46-сон ихтисослаштирилган мактабдан Усмонова Малика ҳам бор. Уни мукофот билан табриклаймиз!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter