Гул экиш учун 5 млрд сўм: энг кўп маблағ Мирзо Улуғбек туманига ажратилган
![Гул экиш учун 5 млрд сўм: энг кўп маблағ Мирзо Улуғбек туманига ажратилган](http://static.xabar.uz/crop/3/0/720_460_95_3092356210.jpg)
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 19 сентябрдаги қарори билан пойтахтга мавсумий гуллар экиш учун 12 млрд сўм ажратилиши маъқуллаганди. Кенгаш 29 ноябр куни бу маблағларнинг 5 млрд сўмини тақсимлаш тўғрисида қарор чиқарди.
5 млрд сўмлик харажатлар пакетининг манбаси – республика бюджетининг 2023 йил 3-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган маблағлардир.
Ажратилаётган маблағлар тақсимоти қуйидагича:
- пойтахтнинг 12 та тумани ободонлаштириш бошқармаларига (тақсимоти қуйидаги жадвалда) – 2,73 млрд сўм;
- Ирригация хўжалиги ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармасига – 1,4 млрд сўм;
- Марказий майдонларни ободонлаштириш ихтисослаштирилган бошқармасига – 550 млн сўм;
- Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасига – 250 млн сўм;
- Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасига – 70 млн сўм.
Туманлар кесимида гул экиш учун энг кўп маблағ Мирзо Улуғбек (500 млн сўм) ва Чилонзор (400 млн сўм) туманларига берилмоқда. Энг кам маблағ – Бектемир (100 млн сўм), Янгиҳаёт ва Учтепа туманларига (130 млн сўмдан) ажратилади.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter