Австралияда рекорд даражадаги гиёҳванд модда ушланди

Австралия чегара қўшинлари мамлакат тарихидаги энг йирик наркотик жўнатмаларидан бирини қўлга олди.
Мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг қиймати 64 миллион Австралия долларни ташкил этди, бу қарийб 41,8 миллион АҚШ долларига тенг, умумий оғирлиги эса 900 килограммга яқин.
Полиция баёнотида таъкидланишича, ҳозирда Янги Жанубий Уэлс штатига амфетамин олиб киришга уриниш билан боғлиқ жиноий фитна бўйича тергов давом этмоқда. “Бу мамлакат тарихидаги энг йирик гиёҳвандлик жиноятларидан бири”, — дейилади баёнотда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, гиёҳванд моддалар пружинали булон сифатида ниқобланган ва идишга қадоқланган.
Полиция бу иш ортида халқаро уюшган жиноий гуруҳ турганини тахмин қилмоқда.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter