Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Аёл ва трамвайнинг ортидан югурма: Италия мақолларини ўқиймиз

Аёл ва трамвайнинг ортидан югурма: Италия мақолларини ўқиймиз

Расмий номланиши – Италия Республикаси. Жанубий Европада, Апеннин ярим оролида жойлашган. Шимолда – Австрия ва Швейцария, шимол-ғарбда – Франция, шарқда – Словения билан чегарадош.

Пойтахти – Рим. Ҳудуди – 302.073 км². Аҳолиси – 60 миллион атрофида. Давлат тили – итальян.

Диний эътиқоди – аҳолининг асосий қисми протестантлар, қолганлари мусулмонлар, яҳудийлар. Пул бирлиги – евро.

* * *

Майда ёмғирдан сўнг катта шамол тинади.

Денгизда сув кўп, фақат у шўр.

Ётган тош тагидан сув оқмас.

Барча йўллар Римга элтади.

Қадрингга етишларини истайсанми – ўл.

Ўт кетганда ҳар қандай сув керак бўлади.

Пўлат синади, темир эса қуйилади*.

Ким ўз ерида қурилиш қилмаса, у цемент ва тошни йўқотади.

Аёл ва трамвайнинг ортидан югурма. Ҳамиша навбатдагиси келади.

Ҳеч нима қилмасдан ёмон ишлашни ўрганасан.

Хушомадгўйнинг сўзлари ширин, бироқ фикрлари бадгумон.

Яхши она юзлаб ўқитувчилардан ҳам устундир.

Ҳеч кимнинг, ҳатто жаннатда ҳам якка ўзи бўлгиси келмайди.

Хотин оласанми ёки от харид қиласанми, кўзларингни юм ва Худога ишон.

Ўнта бармоғингни худди шамдек ёқсанг ҳам барибир унга қоронғидир.

___________________________________________________________

*Маъноси: пўлатга совуқ ҳолда ишлов берилса синади; уни қиздириб, эритиб, исталган шаклга солиш мумкин.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring