Бош прокуратура «Asalhoney» ўлими юзасидан баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда «Asalhoney» номи билан танилган insta-блогер ўз уйида ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Бу хабарни Тошкент шаҳар ИИББ ҳам тасдиқлади.
Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, жорий йил 18 март куни Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидаги уйда А.Х.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter