Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Геология-қидирув ишлари натижасида янги углеводород захираси аниқланди

Геология-қидирув ишлари натижасида янги углеводород захираси аниқланди

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йилга мўлжалланган «Углеводород хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш» дастури доирасида Республикамизнинг Устюрт, Бухоро-Хива ва Фарғона ҳудудларида геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Олиб борилаётган геология-қидирув ишлари натижасида, Бухоро-Хива ҳудудида жойлашган «Ўртабулоқ» кони 1-излов қудуғи очиқ ўзанида (2849-2885 метр оралиғида) террегин-юра ётқизиқларининг XVIII қатламида синов ишлари олиб борилди.

Натижада қудуқдан саноат миқёсида кунлик 157 минг куб метр газ оқими олинди.

Таъкидлаш жоиз, «Ўртабулоқ» конидаги ушбу қатламдан биринчи бор углеводород оқими олинишидир.

«Ўртабулоқ» (террегин-юра) кони маъмурий жиҳатдан Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, унинг майдони 40,0 кв.км.ни ташкил этади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring