Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Манчини Балотеллини қайтарди

Манчини Балотеллини қайтарди

Фото: «Report.az»

Айни пайтда Туркиянинг «Адана Демирспор» жамоасида тўп сурувчи 31 ёшли Марио Балотелли Италия терма жамоасига қайтмоқда.

Спорт журналисти Фабрицио Романо ўз манбасига асосланиб ёзишича, Роберто Манчини (терма жамоада бош мураббий) Балотеллига имконият бермоқчи. Расмий хабар чиқиши кутиляпти.

Балотелли турк жамоаси билан 2024 йилгача шартнома тузган. Клубга 2021 йилда ўтган. Жорий мавсумда «Адана Демирспор» сафида барча турнирларда 20 маротаба майдонга тушиб, 8 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширди.

Марио Балотелли ёрқин ўйини билан футболга кириб келганди. Ўз вақтида А Сериянинг «Интер» ва Милан», АПЛнинг «Ливерпул» ва «Манчестер Сити» каби топ-клублари, Италия миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Кейин эса ишлари орқага кетди: «Марсел», «Брешиа», «Монца», «Адана Демирспор»...

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring