Россия ўнлаб немис дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборади

Россия Москвада ишлаётган 90 га яқин немис дипломатидан 34 нафарини чиқариб юборади.
Бу ҳақда Германиянинг «Bild» нашри ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.
Aввалроқ Германия мамлакатдаги россиялик дипломатлар сонини қисқартиришга қарор қилгани маълум бўлганди.
РИA «Новости» хабарига кўра, Берлиндан чиқариб юборилган россиялик дипломатлар сони 20 нафардан ортиқ.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова РИA «Новости»га айтишича, 20 дан ортиқ немис дипломатлари Россиядан чиқариб юборилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина уруши фонида расмий Москванинг Германия билан алоқалари кескин ёмонлашган.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter