Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

12 йилдан бери тинмай лотерея ўйнаган одам мақсадига эришди ва ўз сирини очди

12 йилдан бери тинмай лотерея ўйнаган одам мақсадига эришди ва ўз сирини очди

Фото: «Habrastorage.org»

АҚШнинг Жефферсон-Сити шаҳри (Миссури штати)да яшовчи Дэн Дамф 12 йилдан бери тинмай лотерея ўйнайди, яқинда омади чопиб жек-потни ютиб олди.

Дамф ўз сирини очди.

Айтишича, 2008 йилдан бери лотерея ўйнайди ва ҳар сафар бир хил рақамлар комбинациясидан фойдаланади: 2-21-27-33-39. Дэн 8 сентябрь куни 50 минг доллар ютди.

Икки йил аввал ҳам омади чопиб, 19 минг доллар ютиб олганди.

Албатта, америкача ўлчовларда бу унча катта пулмасдир, аммо Дамфнинг таъкидлашича, қарзларини узиб, ёғочга ишлов бериш техникаси сотиб олишга етади. Бу унинг ҳоббиси.

«Пенсияга чиққанда зерикиб қолмаслик учун нима билан шуғулланишим энди аниқ», — дейди Дэн Дамф.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг