Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

15 нафар ўзбекистонлик Россиядан мажбурий депорт қилинди

15 нафар ўзбекистонлик Россиядан мажбурий депорт қилинди

Россиянинг Краснодар ўлкаси Туапсе шаҳридаги оммавий муштлашувда қатнашган 15 нафар ўзбекистонлик мамлакатдан чиқариб юборилади. Шунингдек, жаримага ҳам тортилишган.

Бу ҳақдаги қарор Туапсе шаҳар суди томонидан, жорий йилнинг 27 апрелида қабул қилинган.

Суд терговида маълум қилинишича, нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб келган меҳнат муҳожирлари 24 апрел куни маиший муаммо ортидан ўзаро жанжал чиқарган ва бу оммавий муштлашувга айланиб кетган. Ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган мазкур ҳолат видеотасвири ортидан шаҳар прокуратураси маъмурий иш қўзғатган ва ишни судга оширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг