2020 йил жаҳон иқтисодиёти учун фақат ёмон йил бўлмади — эксперт

2020 йилда глобал иқтисодиётда ижобий силжишлар ҳам бўлди. Хусусан, жаҳондаги энг йирик эркин савдо зонасини тузиш ҳақида битимга эришилди. Бу ҳақда РЭШ (Россия иқтисодиёт марктаби) иқтисодиёт профессори Валерий Черноокий «REGNUM»га маълум қилди.
«Жануби-Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаси, хусусан, Хитой, Индонезия ва Япония каби 16 мамлакатни бирлаштирган Ҳар томонлама ҳудудий иқтисодий ҳамкорлик (RCEP) — жаҳондаги энг йирик эркин савдо зонасини яратиш бўйича битим имзоланиши 2020 йилнинг халқаро майдондаги ижобий якунларидан бўлди. Сўнгги йилларда протекционизм кучайиб бораётган ялпи трендга қарши ўлароқ, ушбу битимнинг кучга кириши жаҳон савдоси ва иқтисодиёти ривожланиши учун янги куч беради», — таъкидлади Черноокий.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter