Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2024 йил рекорд даражада иссиқ бўлади — олимлар

2024 йил рекорд даражада иссиқ бўлади — олимлар

2023 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлди ва келгуси йил бундан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин. Бунинг сабабларидан бири Эль-Ниньо феномени — Тинч океанининг экваториал қисмидаги сувнинг сирт қатлами ҳароратининг ўзгариши билан боғлиқ исиш.

Жаҳон метеорология ташкилоти 2023 йил тугамасиданоқ уни рекорд даражадаги энг иссиқ йил деб атади, йилнинг биринчи 10 ойи давомида глобал ҳарорат ўртача кўрсаткичдан 1,4 даражага юқори бўлди. Британия метеорология хизмати 2024 йилда ҳаво ҳарорати бу кўрсаткичдан 1,5 даражадан ошиб кетишини истисно қилмади.

Bloomberg’нинг ёзишича, 2024 йилда ҳароратнинг ошиши Эль-Ниньо ҳодисаси билан боғлиқ. Бу 2023 йилдаги ҳароратга ҳам таъсир қилди. Тескари жараён, сувнинг сирт қатлами совиганида, Ла-Нинья деб аталади. Иккала ҳодиса ҳам циклик жараён, албатта нейтрал фаза ҳам мавжуд.

Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси катта олими Майкл Макфеден Тинч океанидаги сувнинг исиши ва сайёрадаги сирт ҳароратининг кўтарилиши ўртасида кечикиш борлигини таъкидлади, шунинг учун Эль-Ниньонинг иккинчи йили кўпинча иссиқроқ бўлади.

Жаҳон метеорология ташкилотига раҳбарлик қилувчи метеоролог Петтери Таалас 2024 йил аввалги йилдан ҳам «иссиқроқ» бўлишини таъкидлади. Жанубий Америка,Марказий ва Шарқий Осиёда қиш ойларида ёғингарчиликнинг кўпайишини башорат қилинди. Қурғоқчилик ёки сув тошқини каби экстремал ҳодисалар кучаяди, деди Таалас.

Ўтган йили Эль-Ниньо таъсиридан бири Марказий Америкадаги қуруқ об-ҳаво бўлди, бу Панама каналини сув билан таъминлайдиган Гатун кўлининг қуриб қолишига олиб келди. Натижада каналдаги сув сатҳи пасайиб, унинг ўтказувчанлиги жиддий равишда пасайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг