Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган ферма эгаси уй қамоғига олинди

5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган ферма эгаси уй қамоғига олинди

Татаристоннинг Елабуга вилояти Малореченское қишлоғида жойлашган чорвачилик фермасидаги муҳожирлар жойлашган ётоқхона ёниб кетгани ва ёнғинда 6 киши ҳалок бўлгани ортидан Удмуртия собиқ қишлоқ хўжалиги вазирининг қизи Елена Собина 2025 йилнинг 24 февралига қадар уй қамоғига жўнатилди. У уй қамоғини Набережне Челнидаги ижарага олинган квартирада ўтайди.

«Умид қиламанки, тергов холис ва адолатли бўлиб, ишнинг барча ҳолатлари кўриб чиқилади. Биз жабрланганларга ёрдам кўрсатдик ва терговдан яшириш ниятимиз йўқ», – деган Собина.

Мазкур ёнғинда ҳалок бўлганларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани аввалроқ айтилган эди. 

Собинанинг адвокати берган маълумотга кўра, ёнғин қурбонларининг уч нафар қариндошига 1,5 миллион рубл миқдорида товон пули тўланган Қолганлари эса банк ўтказмалари бўйича Ғарб санкциялари туфайли ҳалигача товон пулини ололмаган.

Бундан ташқари, адвокат Собина ўз ихтиёри билан терговчиларга келганини, бироқ айбини тан олмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 24 декабрь куни содир бўлган ушбу ёнғин пайтида ётоқхонада 39 киши бўлган, бироқ улардан атиги 33 нафари ташқарига чиқа олган, холос.

Ҳалок бўлганларнинг беш нафари Ўзбекистон, бир нафар эса Удмуртия фуқароси бўлган.

Ҳолат юзасидан РФ Жиноят кодексининг эҳтиётсизлик туфайли ўлимга сабаб бўлиш, ноқонуний миграцияни ташкил этиш ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматларни кўрсатиш каби жами 5 та модда бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Елена Собинадан ташқари «Мир» МЧЖ бош директори Владимир Чайка ҳам ҳибсга олинган. Бугун Набережне Челни суди унга нисбатан ҳам эҳтиёт чорасини танлайди.

Тергов маълумотларига кўра, деҳқон хўжалиги раҳбари 2023 йилда «Мир» МЧЖдан қишлоқдаги нотурар жой биносини фермер хўжалиги ишчиларини жойлаштириш учун ижарага олган. Шу билан бирга, МЧЖ бош директори унинг нормал ишлашини таъминлаши, деҳқон хўжалиги раҳбари эса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши керак бўлган. Аммо улар ёнғин хавфсизлигига доир бу талабларни бажаришмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг