50 йилга қамалган эркак полиция кийимида қамоқдан қочиб кетди

Қотиллиги ва номусга тажовуз қилганлиги учун қамалган америкалик жиноятчи полиция ходиминикига ўхшаш формани кийиб қамоқдан қочиб кетди, деб хабар берди Associated Press.
Грант Ҳардин 25 май куни камерасидан изсиз йўқолган. Қамоқхона ходимлари қочиш қандай юз бергани ҳақида аниқ тафсилотга эга эмаслар. Тахминга кўра, у полиция ходиминикига ўхшаш форма ясаб, кийган ва қамоқхонани тарк этган (худди «Ярим тунги экспресс» (1978) филми қаҳрамони каби — таҳр.). Ҳозир у қидирувда.
Грант Ҳардин 2017 йилнинг октябрида қамалган. У Гейтуэй сув таъминоти бошқармасининг 59 ёшли ходимини ўлдирганига иқрор бўлган. Бундан ташқари, 1997 йилдаги жинояти ҳам йиллар ўтиб фош бўлган: у мактаб ўқитувчисининг номусига теккан. Жами ҳисоблаган Ҳардин 50 йил қамоқда ўтириши керак эди.
Қизиғи, Грант Ҳардин 2016 йилнинг бошида тўрт ой Арканзасдаги Гейтуэй полицияси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter