Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

73 ёшли Италия Бош вазири AstraZeneca билан эмланди

73 ёшли Италия Бош вазири AstraZeneca билан эмланди

Фото: «News.myseldon.com»

Италия бош вазири Марио Драги ва унинг рафиқаси коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди. Эмлаш учун улар AstraZeneca препаратини танладилар, дея хабар берди «МИР 24».

Италия ҳукуматининг 73 ёшли раҳбари бир ҳафта олдин айнан шу вакцина билан эмланишини маълум қилганди. Айнан ўша пайтда мамлакатда AstraZeneca вакцинацияси тўхтатилганди.

Марио ва Мария Драги Римнинг Термини темир йўл станциясида жойлашган катта вакцинация марказида эмландилар.

Италияда одамлар эмланишга унчалик шошилишмаяпти, шу сабабли у ерда янги касалланишлар сони тобора кўпаймоқда. Дам олиш кунлари мамлакатда яна умуммиллий локдаун жорий этилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг