Афғонистонда ҳаво ҳужуми оқибатида бир оиладан саккиз киши ҳалок бўлди

Миномётдан ўққа тутиш ва авиаҳужумлар оқибатида Афғонистоннинг Вардак вилоятида яшовчи 12 киши ҳалок бўлди, уч инсон жароҳат олди. Бу ҳақда «TOLOnews» телеканали хабар берди.
Мамлакат президенти Ҳамид Карзай ҳодисадан сўнг қилган мурожаатида томонларни муросага чақирди.
«Жалриз туманининг Зорланг қишлоғида бир оиланинг камида саккиз аъзоси авиазарба оқибатида нобуд бўлган. Саидобод туманидаги бошқа бир низода уйига мина келиб тушган бир оиланинг тўрт аъзоси ҳалок бўлган, уч нафар аъзоси жароҳатланган», — деди Вардак вилояти кенгаши аъзоси Шарифулло Ҳотак.
Телеканал хабарига кўра, АҚШ мамлакатдан ўз қўшинини олиб чиқишини эълон қилганидан сўнг қирғинбаротлар сони кўпайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter