Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Airbus» авиасозлик пойгасида «Boeing»ни ортда қолдирди

«Airbus» авиасозлик пойгасида «Boeing»ни ортда қолдирди

Фото: NPR

Европанинг «Airbus» авиаконцерни 2019 йилда жаҳон бозорига 863 та самолёт етказиб бериб, америкалик рақиби «Boeing»дан етакчилик мақомини тортиб олди. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

«Airbus» 2011 йилдан бери илк марта етакчига айланди.

«Reuters»нинг ёзишича, лидер алмашиши кундек ойдин эди: «Boeing» компанияси «737 MAX»лар тақиқланганидан бери инқироз кўчасига кириб қолган. 2019 йилнинг январь—ноябрь ойларида 345 та самолёт етказиб берди. Таққослаш учун: 2018 йилда «Boeing» 806 та ҳаво кемасини сотганди.

«Airbus» қанча самолёт сотганини очиқлагани билан, молиявий кўрсаткичларини ошкор қилмади.

Маълумот учун: 2018 йилда «Airbus»нинг соф фойдаси $3,4 млрд., «Boeing»ники $10,46 млрд.ни ташкил этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг